Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пандемияни биринчи бўлиб енгган» Европа мамлакати президенти чегараларни яна ёпмоқчи

«Пандемияни биринчи бўлиб енгган» Европа мамлакати президенти чегараларни яна ёпмоқчи

Фото: «Газета.ру»

Черногория президенти Мило Жуканович 8 март куни парламентга мурожаатида, коронавирус билан касалланишлар сони кескин ошиб бораётгани сабабли, мамлакат чегараларини ёпиш ва чекловлар жорий этишни сўради.

«COVID-19 оқибатида вафот этганлар ва янги касалланишлар ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар хавотирли. Мен Черногория ҳукуматини зудлик билан мамлакат чегараларини ёпиш ва энг қаттиқ эпидемиологик чоралар киритишга чақираман», — деб ёзди президент твиттерда.

Жукановичга кўра, қаттиқ чекловларгина соғлиқни сақлаш тизимидаги барқарорликни ушлаб туриш ҳамда иқтисодиётни тезроқ оёққа турғазиш имконини беради.

Айни пайтда Черногорияга бутун дунёдан сайёҳлар киришига рухсат бор, коронавирус бўйича тестлар ва маълумотномалар талаб этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, чегараларини ўз вақтида ёпган Черногория Европадаги пандемиядан холи сўнгги мамлакат бўлганди.

Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича илк ҳолат 2020 йилнинг 18 март куни қайд этилди.

2020 йилнинг 25 май куни эса президент Мило Жуканович Черногория коронавирусни енгганини эълон қилганди.

Бироқ COVID-19 мавжуд, жумладан, Черногорияда ҳам. «Worldometer»га кўра, Черногорияда пандемия даврида коронавирус билан касалланганлар сони жами 80191 нафарга етди, вафот этганлар — 1085 нафар, соғайганлар — 70137 нафар. 8 март куни мамлакатда 417 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг