Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқинлашмоқда

Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқинлашмоқда

Фото: Xabar.uz

Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43, ёши кичиги эса 35 ёшда. Ҳудудлар кесимида олидиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан 2 нафардан, Самарқанд вилоятидан 1 нафар.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 133 та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, уларнинг 122 нафари соғайган эди. Эндиликда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 127 нафарга етди. Ҳозирда шифокорларимиз ушбу худудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2728 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг