Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 6000 кишидан ошди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 6000 кишидан ошди

Фото: «РИА Новости»

Қозоғистонда COVID-19 тасдиқланганлар сони 6 мингдан ошди. Бир кеча-кундузда мамлакатда 307 та ҳолат қайд этилди, дея хабар берди «РИА Новости».

«Коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича 307 та янги ҳолат қайд этилди (ўсиш тезлиги — 5,2%). Мамлакатда жами касалланганлар сони 6157 кишини ташкил этмоқда», — дейилади хабарда.

Ўтган бир кеча-кундузда коронавирусни юқтирганлар энг кўп Чимкентда қайд этилди, у ерда 77 та бемор аниқланди (ўсиш — 28,6%).

Маълумотларга кўра, коронавирус туфайли 34 киши оламдан ўтган, 2980 киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг