Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия вакцинасининг айрим ножўя таъсирлари очиқланди

Россия вакцинасининг айрим ножўя таъсирлари очиқланди

Коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» билан эмланган одамларда эмлашдан айрим ножўя таъсирлар қолдиради. Эмланган ҳар ўнинчи одам иситма, кўнгил айниш, шунингдек титроқ ва заифликни ҳис қилиши мумкин. Бу ҳақида Газета.ru хабар берган.

Шу билан бирга, беморларнинг 5,7 фоизи иситма, 37,0 гача ва тана ҳамда мушакларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидланишича, инсон танаси эмлашни яхши қабул қилади, аммо бемор танаси ноқулайлик сезса, хавотир олиши керак эмас. Бу тананинг индивидуал реакцияси бўлиши мумкин.

«Тана ҳароратида 38 даражадан юқори бўлса, антипиретик ва оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш тавсия этилади, агар тана ҳарорати 39 даражадан юқори бўлса ва дори-дармонларни қабул қилганидан кейин тўрт соат ичида пасаймаса, у ҳолда сиз шифокорни чақиришингиз керак», дейилади тавсияларда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг