Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда бир суткада коронавирусни юқтирган 182 нафар бемор аниқланди

Россияда бир суткада коронавирусни юқтирган 182 нафар бемор аниқланди

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» бугун, 26 март куни берган хабарга кўра, Россияда бир суткада коронавирусни юқтириш бўйича 182 та янги ҳолат қайд этилди.

Шулардан 136 таси Москвада, еттитаси Свердловск вилоятида, бештадан ҳолат Санкт-Петербург ва Перм ўлкасида, тўртта ҳолат Ёқутистонда, учтадан ҳолат Ставрополь ва Красноярск ўлкаларида, Татаристонда ва Челябинск вилоятида, иккитадан ҳолат Псков ва Самара вилоятларида, Ханти-Мансийск АО ва Бурятияда, биттадан ҳолат Кемерово, Томск ва Новосибирск вилоятларида ҳамда Хабаровск ўлкасида қайд этилган.

Барча аниқланган беморлар охирги икки ҳафтада эпидемия тарқаган мамлакатларда бўлгани айтилмоқда.

Айни кунга келиб, Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 840 нафарга етган, тузалиб кетганлар — 38 нафар, икки киши вафот этган. 139 минг киши врачлар назорати остида қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг