Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда касалланиш кўпайиб кетаётгани сабаблари айтилди, аммо...

Ўзбекистонда касалланиш кўпайиб кетаётгани сабаблари айтилди, аммо...

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагиларни санаб берган:

  1. Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани — бу инфекцияни одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ — вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига, бурундан нафас оламиз — ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қавватига ёки томоққа тушади ҳамда ҳужайра ичига кириб, касаллик чақиришга имконият қидиради;
  2. Қўлларни совунлаб ювмай қўйдик ёки спиртли антисептиклардан фойдаланмай қўйдик — бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига, қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушади, натижада бу касаллик чақиришни янада кучайтиради;
  3. Ижтимоий масофани сақламай қўйдик — яъни жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юбормоқдамиз. Бу каби кўнгилочар тадбирларда:
  • Бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30 дан ортиб кетмоқда;
  • тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50% дан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 тадан одам иштирок этмоқда;
  • бундай кўнгилочар тадбирларга ҳеч ким олдиндан ПЗР-тестини топширмайди ва келаётган меҳмонлардан тест натижаси сўралмайди;
  • келаётган меҳмонларнинг тана ҳарорати ўлчанмайди;
  • ниқоблар тақилмайди ва спиртли антисептиклар билан тез-тез қўллар ишлов берилмайди.

Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, бунда узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси — коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда», дейди мутахассис.

Мутахассиснинг гапларига қўшилмасдан иложимиз йўқ. Касаллик тарқалишига юқоридаги ҳолатлар ҳам сабаб бўлаётгани эҳтимоли бордир. Аммо сабаблар орасида бир вақтнинг ўзида юз минглаб одамни бир жойда тўплаб, бир неча миллиард сўм сарфлаб ҳар бир вилоятда ўтказилаётган фестиваллар кўрсатилмагани савол туғдиради. Кўчада маскасиз юрилса, касаллик юқадию, фестивал ва дискотекаларда юқмайдими?..

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг