Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд шаҳрида карантинга олинган фуқароларда коронавирус топилмади (фото)

Самарқанд шаҳрида карантинга олинган фуқароларда коронавирус топилмади (фото)

8 апрел куни, Самарқанд шаҳридаги яна бир карантинга олинган объектдан қозоғистондан келган 1058 нафар ўзбекистонлик ўз уйларига кузатилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

14 кун давомида уларда коронавирус билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай хасталик аломатлари аниқланмаган. 9 апрел куни кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус йўналиши бўйича қолган 105 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилади.

Самарқанд темир йўл вокзалидан улар махсус поезд билан мамлакатимизнинг турли вилоятларига етиб борадилар.

Карантин ўташ даврида уларни хавфсизлини таъминлашда Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ҳамда Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари жалб қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг