Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади

Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади

Фото: «ТАСС»

Хитойда қайд этилган SFTS вируси SARS-CoV-2 коронавируси ёки оддий гриппга қараганда унчалик хавфли бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда 9 август, якшанба куни Новосибирск давлат тиббиёт университети даволаш факультети ички касалликлар кафедраси доценти Владислав Митрохин маълум қилди.

«Назаримда бу маҳаллий вирус бўлиб, коронавирус каби тарқалмайди. Бироқ ҳозирча маълумотлар жуда кам. Вируснинг юқиш йўллари ҳам ҳали аниқ эмас. Бир ҳафта давомида кўпроқ маълумотга эга бўламиз, деб ўйлайман», — деди у «РЕН ТВ» телеканалида.

Митрохиннинг сўзларига кўра, Россия илмий жамоатчилиги ҳозирча янги SFTS вирусининг аломатлари ҳақида тўлиқ манзарага эга эмас.

«Ҳозирги кунда янги вирус ҳақида кам нарса маълум, фақатгина коронавирусдан фарқли ўлароқ ошқозон-ичак йўлида намоён бўлади. Бироқ коронавирус билан грипп вирусининг бирикуви, яъни иккаласини ҳам бир вақтда юқтириб олиш энг хавфли эканлиги айтилмоқда», — дейди шифокор.

Куни кеча ОАВда Хитойнинг Цзянсу ва Аньхой провинцияларида SFTS тарқалиши қайд этилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Жами 60 киши касалликни юқтирган бўлиб, улардан етти нафари вафот этгани айтилган.

Вирус аломатлари орасида тиббиёт ходимлари иситма, йўтал, лейкоцит ва тромбоцитлар камайишини қайд этишган. Шифокорларнинг фикрича, инфекция асосан каналар чақиши орқали юқади. Бироқ одамдан одамга юқиш эҳтимоли ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг