Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор нима учун Италияда коронавирус туфайли ўлим даражаси юқорилигини изоҳлаб берди

Шифокор нима учун Италияда коронавирус туфайли ўлим даражаси юқорилигини изоҳлаб берди

Фото: «Glas.ru»

Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников нима учун Италияда коронавирус туфайли ўлим даражаси юқорилигини изоҳлаб берди.

Унинг фикрича, Италияда ҳукумат вирусга қарши курашишнинг нотўғри тактикасини танлагани учун шифохоналар беморларга тиқилиб қолди ва қимматли вақт бой берилди, тревога кўтарганда эса «ғишт қолипдан кўчганди».

Мясниковнинг таъкидлашича, бунинг натижасида Италияда оғир аломатлари бўлмаган беморларни шифохонада қолдириш ва тўлиқ изоляция қилиш ўрнига уйига жўнатиб юборишди.

«Бироқ мана шу «уйда ўтир» усули, афтидан, иш бермаган кўринади: гоҳ қариндошлари киришди, гоҳ итини айлантиргани олиб чиқишди, гоҳ яна нимадир бўлди», — деб ёзади шифокор Telegram каналида.

Италия коронавирус тарқалиши бўйича Европада биринчи ўринда, қурбонлар сони бўйича Хитойни ҳам ортда қолдирди. Маълумотларга кўра, Апеннин ярим оролида қарийб 60 мингта юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 5,4 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг