Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шофиркон «қизил» ҳудудга киритилиб, транспорт воситалари ҳаракати чекланди

Шофиркон «қизил» ҳудудга киритилиб, транспорт воситалари ҳаракати чекланди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси аҳоли орасида (битта оила аъзолари) аниқлангани ҳақида кеча хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат Бухорода коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда.

Шофиркон тумани «қизил» ҳудудга киритилгани сабаби билан жорий йилнинг 28 майидан бошлаб, транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Xabar.uz'га Шофиркон ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, туманда коронавирусга қарши кураш тезкор штаби тузилган. Ҳокимлик биносида «Тунги вақтларда туман ҳудудида фуқароларнинг бемақсад юрмасликлари, карантин қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш» мақсадида тунги хизмат олди йўриқномаси ўтказилган. У орқали одамларнинг бемақсад кўчада юриши ва тўпланишининг олдини олиш, жамоат жойларида тиббиёт ниқобида юриш, «COVID-19» вирусини юқтириб олишдан сақланиш бўйича қатъий назорат кучайтирилади. Шунингдек, давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тўғрисида топшириқлари белгиланган.

28 майдан бошлаб, короновирус аниқланган фуқаролар ҳамда улар билан бевосита мулоқотда бўлганлардан дастлабки тест намуналари олина бошланган. Туманда коронавирусга гумонланган шахсларнинг аниқланганлиги сабабли, 24 майдан 28 май кунига қадар туман марказидаги одамлар гавжум барча масканлар (жумладан, савдо дўконлари, бозор ва расталар, ёқилғи қуйиш шахобчалари) кузатувда бўлган.

Фуқаролар туман санитария эпидемиология осойишталик марказига мурожаат қилиб, тегишли таҳлиллардан ўтишлари зарурати сўралган. Ҳудуднинг барча манзилларида кучайтирилган тартибда дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг