Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция қироли даҳшатли хатони тан олди

Швеция қироли даҳшатли хатони тан олди

Фото: «Fredrik Sandberg / Reuters»

Қирол COVID-19 туфайли мамлакатда карантин жорий этилмагани нотўғри қарор бўлганини маълум қилди.

Швеция қироли Карл XVI Густав ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашиш стратегияси муваффақиятсиз чиққанлигини «SVT Nyheter» телеканали орқали эълон қилди.

«Менимча, биз хатога йўл қўйдик. Кўпчилик қурбон бўлди, бу даҳшат», – деди қирол ҳар йили аҳолига қиладиган мурожаатида.

Унинг изоҳлашича, ҳукумат баҳорда қатъий чеклов чораларидан воз кечиб, ўн минглаб одамларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Натижада, Швецияда COVID-19 қурбонлари сони қўшни давлатларга қараганда бир неча баравар кўп бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, пандемиянинг биринчи тўлқинида Стокгольм қатъий карантин жорий этмади. Хусусан, Стефан Левен ҳукумати таълим муассасалари, бар ва ресторанлар ҳамда фитнесс-клубларни ёпишдан бош тортди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Швецияда 357,5 минг киши COVID-19га чалинган бўлиб, 7893 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг