Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Си Цзиньпин: «Инсоният коронавирусни енга олади. Фақат...»

Си Цзиньпин: «Инсоният коронавирусни енга олади. Фақат...»

Фото: «РИА»

ХХР раиси Си Цзиньпин Давос форумидаги видеомурожаатида инсоният коронавирусни енга олишига шубҳа қилмаётганини айтиб ўтди.

«Дунё пандемияга қарши курашда дастлабки ютуқларни қўлга киритди. Aммо сўнгги пайтларда юқумли касалликлар сонининг кўпайиши курашни давом эттиришимиз кераклигини ёдга солмоқда. Шунга қарамай, қиш баҳор бошланишини тўхтата олмаслигига ишончимиз комил... Ҳеч шубҳа йўқки, инсоният вирусни енгиб, бу балодан янада кучлироқ бўлиб чиқади», — деди Си Цзиньпин ўз нутқида.

25 январда бошланган Шарқий иқтисодий форум виртуал конференцияси 29 январга қадар давом этади. Унинг иштирокчилари технологияларни ривожлантириш, глобал ҳамкорлик ва иқлим ўзгариши, жумладан, коронавирус билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда соҳалар трансформациясини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг