Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Самарқандда яна одамлар орасидан касаллик аниқланди

Тошкент ва Самарқандда яна одамлар орасидан касаллик аниқланди

Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг