Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Қашқадарёга коронавирус тарқалди

Тошкентдан Қашқадарёга коронавирус тарқалди

Фото: Xabar.uz

5 июн куни юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 68 нафар беморнинг 42 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 17 нафари аҳоли орасида, 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятида янги касалланиш ҳолати қайд этилди (анча вақтдан буён коронавирусдан холи бўлиб турган ушбу вилоятда Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзосида касаллик чиққан). Андижон вилоятида эса 1 нафар бемор қолди.

5 июн куни 160 нафар фуқаро соғайди. Шундан 140 нафари Тошкент шаҳридаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳам 2 нафари Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4007 нафар бемордан 3247 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 744 нафар бемордан 12 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 433 114 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 383 981 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда уй карантинида 26 687 нафар, стационар карантинда эса 22 446 нафар фуқаро бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг