Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп коронавирус туфайли ўлим даражаси қачон энг авжига чиқишини маълум қилди

Трамп коронавирус туфайли ўлим даражаси қачон энг авжига чиқишини маълум қилди

Фото: «AP Photo»

АҚШ ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ҳеч нима қилмаганда икки миллиондан ортиқ америкалик ҳалок бўларди, шу боис COVID-19 туфайли 100 — 200 минг кишининг ўлими — яхши натижа, деди АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжумани доирасида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Агар ўлим сонини 100 — 200 минг кишига қисқартиришга муваффақ бўлсак, бу яхши ишлаганимизни англатади. Айрим тахминларга кўра, ўлим сони 2,2 миллион кишига етиши мумкин эди», — дея эслатиб ўтди Трамп.

Оқ уй раҳбарининг маълум қилишича, АҚШда коронавирус туфайли ўлим кўрсаткичи икки ҳафта мобайнида ўзининг энг юқори даражасига етиши кутилмоқда, мамлакатнинг пандемиядан кейинги тикланиши эса, унинг фикрича, 1 июндан бошланади.

Трамп, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши чоралар кўришни 30 апрелгача узайтиришга кўрсатма берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг