Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон коронавирус туфайли барча халқаро авиарейсларни яна бир ойга бекор қилди

Туркманистон коронавирус туфайли барча халқаро авиарейсларни яна бир ойга бекор қилди

Фото: «РИА Новости»

Туркманистон ҳаво йўллари коронавирус пандемияси туфайли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилинишини 20 июлгача узайтирди, дея хабар берди авиакомпания расмий сайти.

«COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли барча халқаро авиарейсларнинг бекор қилиниши 2020 йил 20 июлгача узайтирилди», — дейилади сайтда.

Шунга кўра Ашхобод билан Истанбул, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Минск, Олмаота, Франкфурт-Майн, Бирмингем, Амритсар, Деҳли, Дубай, Абу-Даби, Пекин, Бангкок орасидаги рейслар бекор қилинди.

Авиакомпания бекор қилинган рейслардаги йўловчиларга «пулни қайтариб олиш учун ариза расмийлаштириш ёки парвозлар тикланишини кутиш ва кейинги қулай рейслар учун чипталарни қайтадан бронлаш» таклиф этилди.

Бундан аввал Туркманистон ҳаво йўллари барча халқаро авиарейсларни 20 июнгача бекор қилгани тўғрисида хабар бергандик.

Ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, Туркманистонда янги типдаги коронавирус ҳолати қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг