Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell компанияси офисида эмлаш ишлари бошланди (видео, фото)

Ucell компанияси офисида эмлаш ишлари бошланди (видео, фото)

Фото: «Xabar.uz»

Эмлаш бир неча кун давом этади. 6 август, жума куни 104 нафар ходим эмланди. Душанба ва сешанба — 9 ва 10 август кунлари эмлаш давом этади.

Ўзбекистон бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг «Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарорига биноан алоқа ва телекоммуникация муассасалари ходимлари коронавирусга қарши эмланиши талаб қилинади.

Эмланишни истаганларнинг барчаси гуруҳларга бўлинди ва вакцинани олиш учун Ucell-Plazaдаги шифокорлар хонасига паспорти асл нусхаси билан келишлари керак бўлган вақт ва кун кўрсатиладиган алоҳида таклифнома олишди.

Эмлашдан олдин ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади: қон босими, кислороднинг тўйинганлиги, тана ҳарорати ва соғлиғининг ҳолати ва қарши ҳолатлар ҳақида оғзаки сўров.

53-сонли поликлиника иммунологи Дилдора Азларова ва компания шифокори Барно Йўлдошева ҳар бир эмланган ходимларнинг аҳволини кузатиб, назорат қилиб борадилар.

Эмлашдан сўнг шифокорлар, юзага келиши мумкин бўлган қарши реакция ва овқатланиш талаблари ҳақида маълумот бердилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг