Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умидбахш рақамлар. Коронавирусга чалинган эронликларнинг ярми тузалди

Умидбахш рақамлар. Коронавирусга чалинган эронликларнинг ярми тузалди

Фото: «AP Photo»

Эронда COVID-19 ни юқтирган беморларнинг ярмидан кўпи тузалди, дея хабар берди Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Киануш Жаханпур «IRINN» телеканали эфирида.

«Ўтган бир кеча-кундузда 1 972 киши коронавирусга чалиниб, жами 68 192 нафарга етди», – дея унинг сўзларини келтирган «РИА Новости».

Улардан 35 465 нафари тузалди. Бу жами касалликка чалинганларнинг 50 фоизидан ортиғини ташкил этади. Коронавирусни юқтириш натижасида мамлакатда 4 232 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг