Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вакцина олмаган ходим ишдан бўшатиладими?

Вакцина олмаган ходим ишдан бўшатиладими?

Бугуни кунда халқ билан бевосита мулоқотда бўладиган барча тоифадаги соҳа вакиллари 1 сентябрга қадар вакцинанинг 1-дозаси, 1 октябрга қадар 2-дозаси (ўзбек-хитой вакцинаси бўлса, 1 ноябргача 3-дозаси) билан тўлиқ эмланган бўлишлари керак. Бу ҳақда АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, агар қайсидир муассаса, корхона ходими кўрсатилган тартибда вакцина олмаган бўлса, меҳнат қонунчилигига мос равишда ушбу шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Шу тариқа ташкилот раҳбари жамоа орасида касаллик тарқалишининг олдини олишга масъул ҳисобланади.

Ўзбекистонда шу кунга қадар қўлланилган вакциналарнинг:

  • 79 фоизи — ZF-UZ-VAC2001,
  • 14 фоизи — Moderna,
  • 5 фоизи — AstraZeneca,
  • 2 фоизи — Спутник V вакцинаси ҳисобланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг