Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ — Ҳабибулло Оқилов

Вазирлик ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ — Ҳабибулло Оқилов

АОКА залида бўлиб ўттган матбуот анжуманида Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз», — деди у.

Шунингдек, Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишлаётганини, Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли фуқаро борлигини айтиб ўтганди, лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида бу маълумот берилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг