Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Хитойдан коронавирусга қарши дори препаратлари олиб келинди

Ўзбекистонга Хитойдан коронавирусга қарши дори препаратлари олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилган маълумотга кўра, 2020 йил 9 апрел куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун бир қатор дори воситалари етиб келган.

Ушбу юк Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти ташаббусига кўра, Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.

Дори воситаларининг Тошкент шаҳрига етиб келишини Хитой Фанлар академиясининг Тошкент шаҳридаги «Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки» ташкиллаштирган. Умумий миқдорда 50 000 қути дори воситалари «Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки» томонидан Ўзбекистон халқига беғараз ёрдам сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига топширилди.

Дори препаратлари Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, коронавирусга қарши самарали қўлланилган қуйидаги воситалардан иборат:

1) «SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd» фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Fenle» препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 000 та қути. Ушбу препарат безгакка қарши хусусиятга эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.

2) «Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd« фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Zukamu» — 10 000 та қути ва «Zupa» — 10 000 та қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп симптомларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.

3) «Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd« фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Fufang Yizhihao» препарати — 10 000 та қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.

Ўз навбатида, «Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки» тасарруфидаги даволаш-диагностика клиникасини мобил госпитал сифатида беморларни жойлаш ва даволашда фойдаланиш учун тақдим этишга шайлигини ҳам билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг