Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хуррак билан COVID-19нинг оғир кечиши ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Хуррак билан COVID-19нинг оғир кечиши ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Фото: «Twitter.com»

Финляндия молекуляр тиббиёт институти ва Хельсинки университети олимлари хуррак отувчи одамлар коронавирусни оғирроқ ўтказишини аниқлашди. Тадқиқот чоғида улар 300 дан зиёд беморнинг аҳволини ўрганишган.

Хуррак шунчаки ноқулай ҳолат эмас, балки ниҳоятда хавфли дард аломати — обструктив апноэ синдроми ҳисобланади. Бунда уйқу пайтида 10 сониядан ортиқ вақт давомида беихтиёр нафас тўхтаб қолади. Натижада одам вақти-вақти билан уйғонади, кундузи эса ўзини ҳорғин ва ҳолсиз сезади.

Янги тадқиқот хурракнинг номаълум хавфини аниқлаб берди. Коронавирусга чалинган 305 нафар одамни ўргангач олимлар оғир беморларнинг аксар қисми (19,3%) апноэдан қийналишини исботлашди.

Муаллифларнинг таъкидлашича, хуррак ортиқча вазн ва айрим сурункали касалликлар билан бир қаторда COVID-19 кечишини қийинлаштирадиган омиллардан бири ҳисобланади. Мазкур боғлиқлик Финляндия шифохонадан чиқиш миллий реестри ва юқумли касалликлар миллий реестри маълумотлари таҳлил қилингандан сўнг ўз тасдиғини топди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг