Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки ҳудудда аҳоли орасидан коронавирус чиқди

Яна икки ҳудудда аҳоли орасидан коронавирус чиқди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 (+31) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг