Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландияда коронавирусни юқтирган барча беморлар шифохоналардан чиқарилди

Янги Зеландияда коронавирусни юқтирган барча беморлар шифохоналардан чиқарилди

Фото: «Fotolia»

Янги Зеландияда коронавирус билан тушган барча беморлар шифохоналардан чиқарилди, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш хизмати бош директори Эшли Блумфилд. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Янги Зеландияда бешинчи кун кетма-кет COVID-19 ни юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмади. Мамлакат бўйлаб жами 1504 киши коронавирусга чалинган бўлса, 21 нафари янги вирус туфайли ҳаётдан кўз юмди.

«Айни вақтда охирги бемор «Middlemore» шифохонасидан чиқарилгандан сўнг шифохоналарда COVID-19 ташхиси қўйилган бирорта ҳам бемор қолмади», — дея Блумфилд бугун, яъни 27 май куни матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Янги Зеландияда касалланганлардан яна 21 нафари қолмоқда. Шу вақтга қадар 1462 киши тузалган.

Аввалроқ Янги Зеландия коронавирус туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолатлар тартибини бекор қилди ва карантин чекловларининг иккинчи даражасига чиққанди. Чакана савдо дўконлари, савдо марказлари, ресторанлар, кинотеатрлар ва бошқа жамоат жойлари очилди. Сал кейинроқ барлар, университет ва мактаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг