Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири аҳолидан узр сўради

Япония бош вазири аҳолидан узр сўради

Фото: «EPA-EFE/Hiro Komae/POOL»

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга 14 декабрь куни саккиз киши, жумладан, ҳукмрон Либерал-демократик партия бош котиби Тосихиро Никаи иштирок этган кўп кишилик кечки овқатда қатнашгани учун узр сўради. Чоршанба куни Токиода ҳукумат раҳбарининг ўзи журналистларга бу ҳақда маълум қилди.

«Гарчи кечки овқат иштирокчилари орасида етарлича масофа бўлса-да, ушбу воқеа аҳоли ўртасида тушунмовчиликни келтириб чиқарганидан чин дилдан афсусдаман», — дея жавоб берди Суга коронавирус тарқалаётган шароитда бундай маросим ўринлими деган саволга.

«Kyodo» агентлигининг таъкидлашича, аввалроқ ҳукумат Япония аҳолисини касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўп одамлар даврасида овқатланишдан сақланишга чақирганди.

Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ноябрь ойидан ёмонлаша бошлади. Умумий касалланганлар сони 185,4 минг кишидан ошди, 2,4 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг