Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизга россиялик яна бир гуруҳ тиббиёт ходимлари келишди

Юртимизга россиялик яна бир гуруҳ тиббиёт ходимлари келишди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида юртимизга яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар ташриф буюрди. ССВ хабарига кўра, улар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида COVID-19га чалинган беморларни даволаш ишларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.

Ушбу гуруҳ Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург шифокорлар, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимларини жам қилган. Гуруҳ раҳбари – тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский.

Россиялик мутахассислар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишади.

Бундан олдин ҳам Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассислари юртимизда бир ой давомида бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг