Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«101» номли тарихий роман ғояси қандай туғилган эди?

«101» номли тарихий роман ғояси қандай туғилган эди?

Концлагердаги 101 ўзбекдан қолган ягона фотосурат.

Фото: «bbc.com»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 июлдаги миллий киносаноатни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига илова қилинган «Йўл харитаси»да 2020 йил февралига қадар «101» номли бадиий фильм суратга олиш ҳақида кўрсатма берилгани ҳақида хабар бергандик.

Иккинчи Жаҳон урушида Голландиядаги Амерсфоорт концлагерига 1941 йили Смоленск яқинида асирга олинган 101 совет аскари олиб келинган — уларнинг бари ўзбекистонлик эди. Уларнинг 24 нафари 1941 йилнинг қаҳратон қишида ҳалок бўлган, қолган 77 нафарини эса, кучсизланиб, бирор ишга ярамай қолганидан сўнг, концлагер яқинидаги ўрмонга олиб чиқиб, отиб ташлашган... 

«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари, тадбиркор Зафар Ҳошимов ўзининг Телеграммдаги каналида ушбу Ватандошларимиз жасорати бу тариқа абадийлаштиришида ҳисса қўша олганидан жуда мамнун ва мағрур эканини билдирди ва бу воқеани «беқиёс хушхабар» деб атади:

«Ушбу каналимда аввал ёзган мақоламда уруш йиллари Голландия ўрмонларида жойлашган Амерсфорт концлагерида 101 ватандошимизнинг жасоратлари ва қайғули тақдирлари ҳақида ҳикоя қилган эдим», дейди тадбиркор.

Голландиядаги концлагер қурбонлари ёдгорлиги.
Фото: Зафар Ҳошимовнинг телеграмм канали

«Бу мақоламни Фейсбук саҳифамда ҳам жойлаган эдим. Ўша ҳодиса тўғрисида саҳифам орқали хабар топган ёзувчи ва киносценарист Анвар ака Эргашев ўтган йили кузда мен билан учрашиб, бу ҳақида ўзимга маълум ахборотлар ва материаллар билан улашишимни сўради. Мен у кишининг асарларини ўқиганим учун, киносценарийлари асосида олинган фильмлардан хабардор бўлганим учун, бу таклифга хайрихоҳлик билан жавоб бердим.

Ўша учрашувимиздан сўнг Анвар ака, турмуш ўртоғи Юлия билан жуда катта изланишлар олиб бориб, Голландияда ўша ҳодисалар гувоҳлари билан суҳбатлашиб, юзлаб, минглаб ҳужжатларни кўтариб, натижада «101» номли тарихий роман битибди. Ўтган шанба куни бизнинг офисга келиб, ушбу романнинг сигнал нусхасини менга ҳадя этди.

Фото: Зафар Ҳошимовнинг телеграмм канали

Бугун эса яна бир хушхабар келди. Хабар берилишича, муҳтарам Президентимиз ушбу роман асосида бадиий фильм олиниши ҳақида қарорга имзо чекибдилар. Қаҳрамон Ватандошларимиз жасорати бу тариқа абадийлаштирилишида камтарин ҳисса қўша олганимдан жуда мамнун ва мағрурман», деб ёзади Зафар Ҳошимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг