Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

17 тилда куйлайдиган ва номи мактаб дарслигига киритилган 11 ёшли истеъдод

17 тилда куйлайдиган ва номи мактаб дарслигига киритилган 11 ёшли истеъдод

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Менинг байроғим – менинг ғурурим!» шиори остидаги акция тадбирларида фаол иштирок этганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида ёш умидли қўшиқчи Жўрабек Жўраев ҳам шаҳар ҳокиминиг махсус совғаси билан тақдирланди ва ўзининг қўшиқлари билан иштирокчиларни табриклади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Чунончи, болакай 4 ёшлигида отаси хизмат сафарига кетади, оиласи унга сюрприз қилиш мақсадида Жўрабек қўшиқ куйлагани акс этган видеони интернетга жойлайди, шу тариқа у ўз истеъдоди билан интернетни забт этади.

Бироз вақт ўтгач, уни Андрей Малаховнинг «Пусть говорят» кўрсатувига таклиф қилишади. Ёш бўлишига қарамай, Жўрабек ўзбек эстрадасининг машҳур вакиллари — Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар билан битта саҳнада қўшиқ куйлашга улгурган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўнлаб халқаро танлов ва фестиваллар совриндоридир. Кўплаб жамият ва ташкилотлардан дипломлари, ташаккурномалари ва фахрий ёрлиқлари бор.

Бундан ташқари, ёш қўшиқчи ҳақидаги ҳикоя унинг суратлари билан бирга 5-синфлар учун инглиз тили дарслигига киритилган.

Бугунги кунда Жўрабек умумтаълим ва мусиқа мактабларида ўқиш билан биргаликда, гастроль сафарларига ҳам чиқиб туради. Болакай Москвадаги Янги йил тадбирларида қатнашмоқчи, унга аллақачон таклифномалар юборишган.

Жўрабек 17 хил тилда куйлайди, ёш истеъдодимиз қўшиқларини сайёранинг турли бурчакларида тинглашади. Уни Андрей Малахов, Максим Галкин ва Россия телевидениеси каналларининг бошқа кўплаб бошловчилари ўз шоуларига таклиф этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг