Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«9-рота» фильмининг актёри Ўзбекистонга келмоқда

«9-рота» фильмининг актёри Ўзбекистонга келмоқда

Россия телесериаллари юлдузи, киноактёр Михаил Пореченков IV PROlogue халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмонлари рўйхатидан жой олди.

Кинофестиваль дирекциясидан маълум қилинишича, Михаил Пореченков бошқа киноюлдузлар қаторида тадбирнинг тантанали ёпилиш маросимида қатнашади. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар қилди. 

Россиялик театр ва кино актёри, кинорежиссёр, сценарист, продюсер, телебошловчи Михаил Пореченков 1969 йил 2 мартда Санкт-Петербургда туғилган. Актёр «Агент национальной безопасности (Миллий хавфсизлик агенти)» сериалидаги бош роли – Алексей Николаев орқали машҳурликка эришган. Ўзбек томошабинларига у Фёдор Бондарчукнинг Ўзбекистонда суратга олинган «9 рота» фильмидаги кекса прапоршик Дигало қаҳрамони орқали яхши таниш. 2006 йилда Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист унвонини олган.

PROlogue халқаро кинофестивали 27 – 30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар ҳамда миллий қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танловида иштирок этиш учун 280 дан ортиқ иш келиб тушган. Қозоғистон, Исроил, Эрон, Украина, АҚШ, Перу сингари 60 дан ортиқ давлатларнинг кино олами вакиллари PROlogue кинофестивалида қатнашиш истагини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг