Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Актриса Аида Юнусова 70 ёшда

Актриса Аида Юнусова 70 ёшда

Аида Юнусова фильмлардан бирида.

Фото: Архив суратлари

Таниқли актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 70 ёшга тўлди.

Аида Юнусова 1948 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган. 1970 йили театр ва рассомчилик институтининг драма театри ва кино факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги курсида режиссёрлар эътиборига тушиб, кинога таклиф қилинган.

Аида Юнусова

Узоқ вақт давомида турли роллар ижро этди. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» картиналарида қатнашди.

Аида Юнусова

Актриса сифатида 1989 йилгача «Ўзбекфильм»да фаолият кўрсатди. Шундан сўнг кинони тарк этди. Маълум танаффусдан сўнг яна кинога қайтди ва экранда кўрина бошлади.

Аида Юнусова яқинда оғир хасталикни бошдан кечирганди. Айни дамда унинг соғлиғи анча тикланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг