Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амир Темур қабри яна очилдими? – Расмий изоҳ берилди

Амир Темур қабри яна очилдими? – Расмий изоҳ берилди

Фото: «Twoyeartrip.com»

Интернет тармоғида 2022 йилнинг 23 феврал куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Амир Темур мақбарасида олимлар томонидан археологик тадқиқотлар олиб борилаётгани, «Темурийлар қабри» яна очилгани тўғрисида ёлғон (фейк) хабар тарқатилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу хабар ҳеч бир асосга эга эмас. Сабаби археологик тадқиқот олиб бориш учун тегишли тартибда давлат органлари ҳамда ваколатли ташкилотлардан рухсат олиниши керак.

Амир Темур мақбарасида тадқиқот ишларини олиб бориш учун ҳеч кимга рухсат берилмаган.

Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма раҳбари деб белгиланган Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1897-1970-йилларда яшаб ўтган бўлиб, у 1941 йилда олиб борилган қазишма ишларига раҳбарлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг