Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Антон Шпак» 97 ёшида вафот этди

«Антон Шпак» 97 ёшида вафот этди

СССР халқ артисти Владимир Этуш бугун, 9 март куни 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Этуш 1922 йилда Москвада туғилган. 1940 йилда Шукин номли билим юртига ўқишга кирган, 1941 йилда иккинчи жаҳон урушида иштирок этиш учун фронтга отланган. 1943 йилда оғир жароҳатдан сўнг урушдан қайтган Этуш 1945 йилда Вахтангов номли театрга ишга қабул қилинган ва бу ерда 70 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Владимир Этуш кинода 150 дан ортиқ фильмда иштирок этган. Леонид Гайдайнинг «Кавказ асираси», «12 стул» ва «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» комедияларидаги роллари унга катта шуҳрат келтирган.

Таниқли актёр 12 март куни сўнгги манзилга кузатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг