Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Аватар» фильмининг 2, 3, 4, 5-талқинлари қачон намойиш этилиши маълум бўлди

«Аватар» фильмининг 2, 3, 4, 5-талқинлари қачон намойиш этилиши маълум бўлди

Фото: «Аватар» фильмидан кадр

Буюк режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган, замонавий кинематографияда бурилиш ясаган «Аватар» блокбастерининг «иккинчи талқини» — «Аватар-2» 2022 йилнинг декабрида прокатларга чиқади. Ушбу хабарни шахсан режиссёрнинг ўзи Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган CinemaCon конференциясида эълон қилди.

«Аватар-2» — Кэмерон фаолиятидаги энг кенг кўламли ва узоқ лойиҳа, нақ 13 йилдан бери фильм устида ишламоқда. Конференцияда киноасарнинг тизер-ролиги ҳам намойиш этилган. Ушбу тизер видеоси бир неча ҳафтадан сўнг пайдо бўлади — «Доктор Стрэнж» кинокомиксига бириктирилади. Интернет-релиз май ойига белгиланган.

«Аватар-2» (тагсарлавҳаси «Сув йўли»)да воқеалар биринчи фильмдаги воқеалардан сўнг орадан етти йил ўтиб юз беради. Бош қаҳрамонлар — Жейк ва Нейтири Пандорада бахтли турмуш кечириб, икки фарзандни тарбиялашмоқда. Қўққисдан фалокат ёғилади — сайёрани яна инсоният забт этмоқчи, Жейк Салли ва оиласи истилога қарши курашиш учун На’ви армиясига бошчилик қилишга отланади.

«Аватар-2» логотипи. 20th Century Studios, Disney Studios

Биринчи «Аватар» 2009 йилда катта экранларга чиқиб, энг кассали фильмлар рейтингини бошқарганди. Шу кунларда Жеймс Кэмерон фильмнинг бир йўла тўрт талқини — «Аватар-2», «Аватар-3», «Аватар-4» ва «Аватар-5» устида ишламоқда. Киносериянинг иккинчи қисми 2022 йилнинг декабрида, қолганлари 2023, 2024 ва 2025 йилларда намойиш этилиши режалаштирилган.

Кэмероннинг айтишича, гарчи сюжет йўналиши бир хил бўлгани билан, ҳар бир «Аватар» якуний тўхтамга эга алоҳида ҳикоя.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг