Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азим Муллахонов: «Адабиётнинг ўз сири бор, қўшиқ матнини Бобур Бобомурод ё Ботир Эргашга кўрсатиб олинглар» (видео)

Азим Муллахонов: «Адабиётнинг ўз сири бор, қўшиқ матнини Бобур Бобомурод ё Ботир Эргашга кўрсатиб олинглар» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишга таклиф этилган 85 нафар санъаткордан 4 нафари келмагани сабабли Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Асилбек Неъматов, Феруза Жуманиёзова ҳамда Тоҳир Усмоновнинг лицензиялари 2018 йил 31 майдан бекор қилинган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов хонандаларга қарата фикр айтар экан, энг аввал қўшиқ матнига алоҳида эътибор беришни таъкидлади.

— Биламиз, кўпчилик ўзи, баъзида мусиқачилар ёки оранжировкачилар ҳам матн ёзиб, ашула қилиб юрибди. Лекин адабиётнинг ўз сир-асрорлари бор. Қўшиқ матнини Бобур Бобомурод ёки Ботир Эргашевга бир кўрсатиб олинглар. Кейин клипим ўтмади, деб афсус қилишдан фойда йўқ, — деди А.Муллахонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг