Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳриддин Чустий Деновда тайёрланиши мўлжалланган рекорд ошга муносабатини билдирди: Битта лойиҳани қайтаришдан нима наф?!

Баҳриддин Чустий Деновда тайёрланиши мўлжалланган рекорд ошга муносабатини билдирди: Битта лойиҳани қайтаришдан нима наф?!

Баҳриддин Чустий ўз соҳасида рекорд ўрнатган ва бу рекорд расман қайд этилган.

Фото: Tatil.uz

«Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилган ош рекорди 14 январ куни Деновда янгиланиши кутилаётгани тўғрисида хабар берганимиздан кейин аввал Олмалиқда, кейин пойтахтимиз марказида улкан ҳажмдаги ош тайёрлаб, рекорд ўрнатилишига бош-қош бўлган машҳур ўзбек ошпази Баҳриддин Чустийга мурожаат қилдик ва ундан Деновда тайёрланиши мўлжалланган рекорд ошга муносабатини сўрадик.

— Аввало мен бундай режалардан бехабарман, аммо ўша йирик қозонимизни Қашқадарёга олиб кетишганини эшитдим. Деновдаги рекорд ош тайёрланишида мен қатнашмаяпман.

— Бу режа амалга ошса, рекордларингиз янгиланади, бунга қандай қарайсиз?

— Албатта, ҳар қандай рекорд эртами-кечми янгиланади. Қайсидир ҳамкасбларимиз шунга жазм қилишибдими, қандини уришсин. Аммо менда бир мулоҳаза бор — шунча оворагарчилик билан битта лойиҳани қайтаришдан нима наф?! Ахир бунинг қанчалар мураккаб жараён эканлигини мен яхши биламанку. Қолаверса, шунча меҳмонлар қаторида “Гиннесс”дан ҳам вакиллар таклиф этилар экан, Ўзбекистонимизни машҳур қилувчи янги ва ўзига хос лойиҳа амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди? Масалан, Сурхондарё тандир гўшти дунёга машҳур — мана ажойиб рекорд учун тайёр лойиҳа!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг