«Барон-2» кинолойиҳасига старт берилди. Унга бир неча давлатдан актёрлар чақирилади

«Барон-2» кинолойиҳасига старт берилди. Унга бир неча давлатдан актёрлар чақирилади

Фото: «Ўзбеккино» МА

Жорий йилнинг 6 февраль куни «Ўзбеккино» миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилиш кун тартибидан жами 7 та масала ўрин олди:

1. Режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Ёвқурлар» номли бадиий фильми режиссёрлик сценарийси муҳокамаси — фильм сенарийи маъқулланди;

2. Муаллифлар Мадина Мўминова ва Рустам Саъдиевнинг «Барон-2» номли икки қисмли бадиий фильмига мўлжалланган адабий сценарий лойиҳаси тақдимоти — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;

3. Муаллиф Жасур Исҳоқовнинг рус тилидаги «Под небом единным» номли икки қисмли ҳужжатли фильмига мўлжаллаб ёзилган сценарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;

4. Режиссёр Ғиёс Шермуҳаммедовнинг «Навоий анжумани» номли ҳужжатли фильми режиссёрлик сенарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;

5. Муаллиф Б.Мадияровнинг «Мўйноқ — дўстлик ўлкаси» номли икки қисмли ҳужжатли фильмига мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийси муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди;

6. Муаллиф Олимжон Давлатовнинг «Навоий ворислари» номли ҳужжатли фильми синопсиси муҳокамаси — фильмни ишлаб чиқариш учун тайёргарлик кўришга рухсат берилди;

7. Муаллиф С.Рустамнинг «Кенжа ботир - 2» номли мультфильмига мўлжаллаб ёзилган адабий сценарийнинг қайта ишланган варианти муҳокамаси — фильм ишлаб чиқаришга туширилди.

«Барон-2» фильми лойиҳасига таниқли чет эллик киноактёрларнинг жалб этилиб, фильмнинг ўзи бир қатор хорижий мамлакатлар ҳудудида тасвирга олиниши кўзда тутилган. Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбайжон, Сурия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг