Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бепул, электрон ва энди Wi-Fi бор кутубхона ишга тушди

Бепул, электрон ва энди Wi-Fi бор кутубхона ишга тушди

Фото: «Андижоннома»

Андижон шаҳридаги «Бобур» номли вилоят драма театри олдида жойлашган фаввора ёнида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан биринчи бепул кутубхона пайдо бўлган эди. Энди эса худди шу манзилда барча қулайликларга эга, замон талабларига мос янги кўринишдаги бепул Wi-Fi зонали электрон кутубхона ташкил этилди.

«Андижоннома» нашрининг хабарига кўра, ушбу кутубхонанинг оддий кутубхоналардан фарқи шундаки, унда сиз ўқимоқчи бўлган ҳар қандай китобингизни бепул Wi-Fi орқали тармоққа уланиб, бемалол топишингиз мумкин.

Мақсад — аҳолини китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш, зиё улашишдир.

Ҳозир Андижон шаҳрининг белгиланган манзилларига бу каби бепул Wi-Fi зонали электрон кутубхоналарнинг 12 таси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг