Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Берлин карнавали иккинчи марта бекор қилинди

Берлин карнавали иккинчи марта бекор қилинди

Фото: «AP Photo / Markus Schreiber»

Одатда юз минглаб одамларни жалб қиладиган Берлин маданиятлар карнавали коронавирус пандемияси сабабли бекор қилинди, дея хабар берди маҳаллий ҳокимият.

«Фридрихсхайн-Кройцберг туман маъмурияти бир овоздан 2021 йил баҳор ва ёз ойларида коронавирус пандемияси сабабли туман кўчалари ва боғларидаги жамоат жойларида бирор-бир катта тадбир ёки байрамлар ўтказилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди», — дейилади шаҳар порталидаги пресс-релизда.

Бундан ташқари, коронавирус туфайли бу йил MyFest фестивали ҳамда ЛГБТ-жамоат фестивали бекор қилинди.

Берлиндаги маданиятлар карнавали 1996 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ҳам эпидемия туфайли бекор қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг