Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бирга китоб ўқийлик» оммавий китобхонлик акцияси ўтказилди

«Бирга китоб ўқийлик» оммавий китобхонлик акцияси ўтказилди

Бугун  28 сентябрь куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Бирга китоб ўқийлик” мавзуида оммавий китобхонлик акцияси бўлиб ўтди.

Ўтказилган акция доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агенетлик тизимидаги матбаа-нашриёт ижодий уйлари томонидан чоп этилаётган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. 

“Бирга китоб ўқийлик” мавзуида ўтказилган ушбу оммавий китобхонлик акциясидан асосий кўзланган мақсад 2017 йилнинг 13 сентябр кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарорида акс этган ёшларимиз ўртасида китоб тарғиботи, китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантиришдан ибора эканлиги акция ташкилотчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, оммавий китобхонлик акциясида олий ўқув юрти талабалари ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирга жалб этилган таниқли санъаткорлар, шоирлар, адиблар ва актёр-актрисалар томонидан  ёшларни китобхонлик маданиятини ва китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида бадиий адабиётлардан парчалар ўқиб беришди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг турли ҳудудларида ташкил этилган махсус майдончаларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, болалар ёзувчилари билан бадиий учрашувлар, мушоиралар ва суҳбатлар ташкил этилди.

Ушбу акция доирасида “Ёш китобсевар”, “Менинг биринчи китобим”, “Китобхон оила”, “Китоб – беминнат устоз”, “Китобга меҳр қўйсангиз, у сизни албатта муносиб тақдирлайди”, “Одамийлик китобга бўлган эҳтиромдан бошланади”, “Китоб ўқишда фарзандларингизга аввало ўзингиз ўрнак кўрсатинг!” каби мавзуларда совринли интеллектуал викториналар ташкил этилди.

Шунингдек, “Мен севган китоблар” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилди ҳамда “Болаларга китоб ўқишга меҳр уйғотишда ота-оналарга маслаҳатлар” номли флайерлар тарқатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг