Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бобур ва дунё»: «Арвоҳ базмда ашула айта бошласа...»

«Бобур ва дунё»: «Арвоҳ базмда ашула айта бошласа...»

Фото: «Xabar.uz»

«Бобур ва дунё» журналининг 2-сонида соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишлаб бир неча мақолалар берилган. Жумладан, таниқли олимлар Абдумажид Мадраимов ва Аскарий Мадраимовнинг «Темурбек бир улуғ кўшк солибтур» мақоласида Бобур мирзонинг улуғ бобоси ҳақидаги фикрлари таҳлил этилган.

Саттор Шерматовнинг «Соҳибқирон волидаси» мақоласи эса буюк саркарданинг онаси таърифига бағишланган. Буробия Ражабованинг «Абдулла Авлоний Боғи Бобур ҳақида», Ҳасан Қудратуллаевнинг «Ҳиммат риқобиға оёқ қўйиб...», Парда Тожийнинг «Тахайюл кабутари», Зулхумор Холманованинг «Шоирнинг тиббий иқтидори», Азиза Иброҳимованинг «Бобур сиймоси мусаввирлар нигоҳида», Нилуфар Ҳадиметованинг «Аруз рисоласидаги шеърларнинг қиёсий талқини», Муқаддасхон Эргашеванинг «Бобур ижодига замонавий инновацион ёндашув», Ваҳоб Раҳмоннинг «Арвоҳ базмда ашула айта бошласа...» каби мақолаларда улуғ шоирнинг ҳаёти, ижодий фаолиятига доир қизиқарли маълумотларни ўқишингиз мумкин.

Таниқли публицист Аҳмаджон Мелибоевнинг атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган «Йиллар саноғига сиғмаган умр» номли чиқиши ёзувчи асарларининг таҳлилидан сўзлайди.

Шунингдек, журналда улуғ шоирлар — Абдураҳмон Жомий ва Абай шеърларидан намуналар берилган. Ушбу сонда яна бошқа кўплаб ҳам қизиқарли, ҳам фикрлашга чорловчи материалларни ўқишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг