Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Болалар китоби» кўргазмаси иш бошлади

«Болалар китоби» кўргазмаси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бугун, 25 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Болалар китоби» республика фестивали ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги бир қанча нашриётлар ўзларининг турли адабиёт намуналари билан қатнашишди.

Хусусан, етакчи нашриётлардан бири «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам ўзининг 60 га яқин сара адабиёт намуналари билан иштирок этди. Болалар учун мўлжалланган қатор адабиётлар билан бир қаторда, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, турли қўлланмалар, луғатлар ва бошқа турдаги китоб маҳсулотларини тақдим этди.

Тақдим қилинган китоблар орасида янги нашрдан чиққан адабиётлар, хусусан, болалар учун «Ўзбек халқ эртаклари» (немис тилида), «Учар гилам», «Қувноқ мевалар ва рақамлар», «Азбука Вед», «Грамотёнок», «Весёлые цифры» каби китоблар, шунингдек, ўзбек адабиётидан Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар», «Ҳажвий ҳикоялар», Э. Воҳидовнинг «Инсон», М. Қориевнинг «Спитамен», жаҳон адабиётидан Т. Драйзернинг «Америка фожиаси», Р.Гунтекиннинг «Чолиқуши», П. Коелонинг «Алкимёгар» каби асарлар ўрин олган.

Маълумот учун, мазкур кўргазма икки кун давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг