Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Шаҳрисабзга ташриф буюрди

Бош вазир Шаҳрисабзга ташриф буюрди

Фото: Маданият вазирлиги

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Халқаро миқёсдаги тадбирга тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилаётгани билан бирга, мутасадди раҳбарларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бош вазир томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудларидан ташриф буюрган ташкилотчилар ўзининг тарихи ва маданиятини намойишида миллийлик ифорини тараннум этувчи экспозицияларини кўпайтириш вазифалари топширилди.

Танишув давомида анжуманнинг чет эллик иштирокчилари учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир доирасида уларнинг Қашқадарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, удумлари билан яқиндан танишиш мақсадида, ушбу вилоятда жойлашган тарихий обидалар, қадамжолар ва зиёратгоҳларга ҳам ташрифлари режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг