Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти берилмайди. Сабаби...

Бу йил адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти берилмайди. Сабаби...

Фото: «Sabah»

Дунёдаги энг нуфузли мукофотлардан бири Нобель мукофоти академияси жинсий зўравонлик ва маълумотларни оммага ошкор қилиш машмашаси туфайли бу йил адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти берилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар берди.

Академия баёнотида айтилишича, адабиёт йўналиши бўйича 2018 йилги Нобель лауреати 2019 йилги лауреат билан бирга эълон қилинади. Аввал ҳам 7 марта шундай ҳолат кузатилган. Бешта лауреатнинг номи кейинги йили эълон қилинган.

Швеция академиясининг муваққат доимий котиби Андерс Олссон имзоси билан эълон қилинган баёнотда: «Швеция академиясининг фаол аъзолари бу инқирознинг тез ва қисқа фурсатда барҳам топишига ишонади. Аадабиёт йўналиши бўйича 2018 йилги Нобель мукофоти лауреатини эълон қилишдан аввал омманинг академияга бўлган ишончини қозонишимиз керак. Бундай йўл тутишимиз барча йўналишдаги аввалги ва кейинги лауреатларга ҳурмат юзасидандир», – дейилган.

Швецияда чоп этиладиган «Dagens Nyheter» газетасида ўтган ой эълон қилинган хабарда академия аъзоси, шоир Катарина Фростенсоннинг турмуш ўртоғи Жан Клод Арно Нобель мукофотига лойиқ кўрилган кишиларнинг номини 7 марта (1996, 2004, 2005, 2008, 2014, 2015, 2016 йиллари) аввалдан оммага ошкор қилган. Бу билан бирга, Арно Швеция валиаҳди Виктория ва яна бир неча киши билан биргаликда 19 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилишда айбланган. Аёллар орасида қизлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Бу воқеа ошкор этилгандан сўнг академия аъзолари Петер Ингланд, Клас Остергрен ва Кжел Эспмарк истеъфога чиққан эди. Кейинроқ эса академиянинг доимий котиби Сара Даниус ҳам истеъфога чиқди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти 1901 йилдан бери бериб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг