Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Букернинг олтини «инглиз бемори»да кетди

Букернинг олтини «инглиз бемори»да кетди

Фото: «Thestar.com»

Канадалик ёзувчи Майкл Ондатже «Англиялик бемор» романи учун Олтин Букер мукофотини қўлга киритди, деб ёзмоқда «Life.ru». Ондатже 1992 йили Букер мукофотига сазовор бўлганди, орадан чорак асрдан кўпроқ вақт ўтиб у Букер тарихидаги энг яхши ёзувчига айланди.

«Олтин мукофот» Букернинг 50 йиллик тўйига атаб таъсис этилди ва ўқувчиларнинг овоз бериш йўли билан олдин шу мукофотни қўлга киритган асарлар орасидан энг яхшиси аниқланди.

Фото: Майкл Ондатже (чапда) ва актёр Райф Файнс фильмни суратга олиш жараёнида.

Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги бу роман асосида 1996 йили суратга олинган «Англиялик бемор» фильми эса тўққизта «Оскар»ни қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг