Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чингиз Айтматовни ёд этиб...

Чингиз Айтматовни ёд этиб...

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Республика маънавият-маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими билан ҳамкорликда 11 апрел куни Самарқанд шаҳрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Фото: «Xabar.uz»

Кечада Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори Абдураҳмон Солиев, Университет доценти Азимиддин Носиров, шоир, «Самарқанд китоб олами» мажмуаси директори Хуршид Нуруллаев, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Наврўз Маҳкамов, Самарқанд шаҳридаги олийгоҳлар, лицейлар талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фото: «Xabar.uz»

«Самарқанд китоб олами» мажмуасида Чингиз Айтматов китоблари ва фтосуратлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Университет ўқитувчилари буюк адиб Чингиз Айтматов асарлари, уларда дўстлик тушунчасининг улуғланиши, асарларининг ғоялари, улардаги инсон руҳияти, табиат манзараларининг тасвирланиши каби мавзуларда, ушбу сатрлар муаллифи эса Чингиз Айтматовнинг машаққатли ва шарафли ҳаёт йўли ва фаолияти мавзусида маърузалар ўқишди, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар беришди.

Фото: «Xabar.uz»

Тадбир давомида Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодига доир саволлар асосида зукколик викторинаси ҳам ташкил этилиб, фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.

Адабий кеча жуда мароқли ўтди ва Чингиз Айтматовнинг идодини ўрганишга бағишланган тадбирлар доимий равишда ўтказилишига келишиб олинди.

Каримберди Тўрамурод,
«Xabar.uz»нинг махсус мухбири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг