Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диний-тарихий телесериал намойишига рухсат берилди

Диний-тарихий телесериал намойишига рухсат берилди

Фото: «TV Time»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита «Юнус Эмро» диний-тарихий телесериали намойишига рухсат берди. Тегишли хат қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан томонидан имзоланган. Бу ҳақда «Azon.uz» портали хабар бермоқда.

Дин-у диёнатдан ҳикоя қилувчи ушбу сериал муборак Рамазоннинг саҳарлик вақтида (03:05)  эфирга узатилиб,  кечки пайт 18:05 да такроран намойиш этилади.

Ушбу сериални  оммабоп телеканалларда эмас, камтарона «AzonTV» илмий-маърифий онлайн телеканали орқали томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дин-у диёнатда ҳикоя қилувчи  «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» сериалларига ижозат тегмаганидан ўқувчиларимизнинг хабари бор. Қўмита раиси ўринбосари Н. Абулҳасан «...замон жиҳатдан эскиргани, аҳолининг кўпчилик қисми томонидан кўриб бўлингани»  важи билан уларнинг намойишини мақсадга мувофиқ эмас, деб топганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг