Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат! Ёши ва жинсидан қатъи назар, барча кастингга таклиф этилади

Диққат! Ёши ва жинсидан қатъи назар, барча кастингга таклиф этилади

Фото: «Ptzgovorit.ru»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали янги ташкил этилаётган интернет телеканалда ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилади. Барча истовчилар — ёши ва жинсидан қатъи назар, жамоамиз аъзоси бўлиш учун ўз кучингизни синаб кўриши мумкин!

Биз ёрқин истеъдодларни қидирмоқдамиз. Журналистик фаолият бўйича тажрибангиз бўлса, янада яхши!

Асосий талаблар: ўзбек, рус ва инглиз тилини билиш, матн ёзиш маҳорати, чиройли ташқи қиёфа (бошловчилар учун), равон нутқ, киришимлилик ва саводхонлик.

Телеканал ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар мавзусига йўналтирилган.

Шунингдек, техник ходимлар учун ҳам танлов кетмоқда: телетасвирчилар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори. Иш тажрибаси 1 йилдан ортиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз резюмеларини sasha31031987@gmail.com ва qobuljon.ahmedov@mail.ru га жўнатишлари мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг