Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбеккино» «Довюрак ошпаз» мултьфилми ишлаб чиқариши якунланганини маълум қилди

«Ўзбеккино» «Довюрак ошпаз» мултьфилми ишлаб чиқариши якунланганини маълум қилди

Фото:«Ўзбеккино»

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тасарруфидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» Давлат унитар корхонаси томонидан бир қатор миллий мультипликацион фильмлар ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги кунда ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган икки қисмли «Довюрак ошпаз» номли мультипликацион фильмининг ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ якунланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар берди.

Суратга олинган мультипликацион фильмлар тарғиботини амалга ошириш, улар билан ёш томошабинларни яқинроқ таништириш мақсадида янги ишлаб чиқарилган ҳар битта мультипликацион фильмлар тақдимоти ўтказилиши анъанага айланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 14:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда икки қисмли «Довюрак ошпаз» мультипликацион фильми тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг