Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг «инстаграмбоп» китоблар аниқланди (топ-10)

Энг «инстаграмбоп» китоблар аниқланди (топ-10)

Иллюстратив фото

Британиянинг «On Buy» интернет-дўкони китоблар бўлими энг «инстаграмбоп» китоблар рейтингини тузди. Ўзига хос рейтингда ижтимоий тармоқда суратлари энг кўп жойлаштирилган китобларга юқори ўринлар берилди.

«On Buy» 2,2 минг киши ўртасида сўров ўтказган. Қолаверса, Инстаграмдаги хэштеглар таҳлил қилиниб, энг кўп пост тўплаган китоблар аниқланган.

Демак, «On Buy» талқини бўйича Ҳарпер Лининг «Масхара қилувчини ўлдириш» китоби инстаграмда энг оммалашган китоб деб топилди. Асар оқ танли қизга нисбатан зўравонликда айбанган қора танли йигит устидан олиб борилган суд жараёнига бағишланган.

Фото: «Business Insider»

Жоан Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги туркум китоблари Инстаграмда энг оммавий китоблар серияси деб топилди.

Инстаграмдаги адабиёт мухлисларининг кўпчилиги романтика (31 фоиз) мухлислари. Кейинги ўринларда ўсмирлар учун адабиётлар (26 фоиз), тарихий романлар (26 фоиз), фэнтези (25 фоиз) ва илмий фантастика (19 фоиз).

Тадқиқотда аниқланишича, ижтимоий тармоқда жойланган китоблар муқоваларида энг кўп қизил, қора ва яшил ранглар қўлланган.

Инстаграмда энг кўп пост тўплаган китоблар (топ-10):

  1. «Масхара қилувчини ўлдириш», Ҳарпер Ли — 175 564 та пост
  2. «Олов ворисаси», Сара Маас — 148 134 та пост
  3. «Элеанора ва Парк», Рэйнбоу Рауэлл — 84 099 та пост
  4. «1Q84», Харуки Мураками — 68 068 та пост
  5. «Жавдарзор адоғидаги жар устида», Жером Дэвид Сэлинжер — 47 598 та пост
  6. «Аждаҳолар билан рақс», Жорж Р.Р. Мартин — 28 165 та пост
  7. «Мен — Малала», Малала Юсуфзой, Кристина Лэм — 24 823 та пост
  8. «Икки шаҳар қиссаси», Чарльз Диккенс — 22 617 та пост
  9. «Маёқ томон», Виржиния Вулф — 17 730 та пост
  10. «Тасодифий иш», Жоан Роулинг — 17 341 та пост
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг