Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энг улуғ, энг азиз»: Наманган вилоят босқичи ҳам якунланди

«Энг улуғ, энг азиз»: Наманган вилоят босқичи ҳам якунланди

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Кеча, 8 август куни Наманган шаҳрида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг Наманган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов, вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов сўзга чиқиб, ғолибларни табриклашди

Танловга босма ва электрон ОАВ ходимлари томонидан 94, тасвирий ва кино санъати, фото ва дизайн бўйича йўналишида 81 та, ёзувчи ва шоирларнинг 10 дан ортиқ асарлари тақдим этилди.

Олти номинация бўйича 18 нафар ижодкор тақдирланди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда вилоятда битта телерадиокомпания, 53 та газета ва журнал таҳририятларида журналистлар ижодий уюшмасининг 150 нафар аъзоси фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг